Ўзбекистон
13.12.2023
353
IELTSдан 8 балл соҳиби, 2 та нуфузли университет битирувчиси, педагог, халқ таълими аълочиси, 7 та тилни мукаммал биладиган, катта муваффақиятлар билан кичик шаҳарда болаларга таълим бериб келаётган Искандар Саттибоев Hudud24.uzнинг “Қачонгача” подкасти меҳмони бўлди.
7 та тилни мукаммал биладиган одам нега оддий мактабда ўқитувчиликни танлади?
2009 йили Буюк Британиядаги Эденбург университетини магистратура босқичини тамомлаб Ўзбекистонга қайтганимдан кейин менга “нега қайтиб келдинг?” деган саволни кўп беришган. Бу ерда менинг фаолиятим кўпроқ қадрланяпти. Ўқувчиларим ва уларнинг ота-оналарини назарда тутяпман. Ўқитувчи сифатида бугунги кунда Ўзбекистонда мени кўпроқ фойдам тегяпти деб ўйлайман. Чунки ўзим Андижонда ўтириб ишлаётган бўлсам ҳам, собиқ ўқувчиларим жаҳон кезяпти. Керак бўлса шогирдларим чет элдаги нуфузли олийгоҳларда дарс беришаяпти. Мен чет элда бўлган тақдиримда ҳам ҳозир Андижонда қилаётган ишимни қилган бўлар эдим. Лекин ҳозир ота-онамни ёнларидаман. Уларни дуоларини олиб ишларимни давом эттиряпман.
Британиянинг нуфузли Study UK мукофоти: кимларга ва нима учун берилади?
Бу Британия ҳукумати томонидан таъсис этилган мукофот. Мукофот Буюк Британияда олий таълим олиб, ўз мамлакатида олган билимини жорий этган, соҳаси тараққиётига ҳисса қўшаётган шахсларга берилади. Бу йил танлов тўққизинчи марта ўткизилди. Танловда қатнашишга мотивация шу бўлдики, қарасам анча иш қилиб қўйган эканман. Ҳужжатларни тўлдириб жўнатдим. Жавоб кечикиб келди. Британия кенгашидан менга алоқага чиқишди. Ҳужжатим навбатдан тушиб қолган экан. Насиба келса келар Шому Ироқдан деганларидек, август ойида сиз ғолиб бўлдингиз деган хушхабарни эшитдим. 1200 дан кўпроқ анкетанинг ичидан 28 та финалист танлаб олинган. Бутун дунё миқёсида ҳамма мамлакатлардан 100 дан ортиқ мамлакатдан одам қатнашган. Фаолият юритаётган мутахассислар орасида энг яхшиси деб топилдим.
Боламнинг тили русча чиқсин: бу тўғри қарашми?
Болани она тилидан бошқа тилда тилини чиқартиришга мен шахсан қаршиман. Бу борада илмий тадқиқотлар ҳам бор. Масалан, Ғарб мамлакатларида миллатлараро никоҳлар кўп. Яъни, икки тилли оилалар бўлади. Ота бошқа миллатга она бошқа миллатга мансуб. Шунақа оилаларда фарзандлар тили чиқиши бир йил кечикаркан. Чунки ота-она икки хил тилда гапиради, бола қайси бирини танлашни билмайди ва кечроқ тили чиқади.
Тил бу ўзлигимизни англаш воситаси. Хўп, миллий либосимиз ўз йўлига, мусиқамиз ўз йўлига, овқатимиз ўз йўлига, асосий омил бу тил. Шундай бўлгандан кейин менинг ўзимнинг шахсий фикрим она тилида бола тили равон чиқиб бошлагунча фақат она тилини бериши керак. Бунга ўзимни фарзандларимдан мисол келтираман. Иккита ўғлим бор. Биттаси 12 ёш, биттаси 11 ёш. Катта ўғлим ҳозир ихтисослашган мактабда инглиз тили бўйича ўзини синфида энг юқори кўрсаткични кўрсатди. Рус тилида равон гапиради. Мураккаб даражадаги контентни рус тилида тушуна олади. Ваҳоланки, улар билан 4-5 ёшга киргунларича ўзбек тилидан бошқа тилда гаплашмаганмиз. Ота-оналарга битта маслаҳат, агар фарзандингиз бир нечта тилда эркин гапиришини хоҳласангиз, биринчи навбатда она тилини яхши билиб олсин. Тил бу фикрлаш. Бола қайси тилда гапиришини ҳали танлаб ололмаётган бўлса уни фикрлашиям тормозланади.
Хусусий таълимга бормагунча бола етарли таълим олмаяпти: нимани нотўғри қиляпмиз?
Хусусий таълимда ўқитувчи ва ота-она ҳамда ўқувчи томонидан тинимсиз фидбек бор. Яъни, ота-она ойига фалон сўм пул тўлаб қўйгандан кейин боласи 1 та дарс қолдирса дарров телефон қилади. Нимага дарсларинг бўлмади дейди. Ва ота-онани рози қилиш учун керак бўлса, қолдирган дарсини ўтиб беради ва ҳоказо. Қуйидан юқорига нима бўлаётгани ҳақида тинимсиз сигнал бориб туради. Ўқувчидан педагогга. Энди давлат таълим тизимида, яъни халқ таълими тизимида шундай ҳолат борми деган савол туғилади. Айтайлик, пойтахт мактабларида ўзингизни фарзандларингиз ўқийдиган мактабни кўринг-да, кейин узоқ туманлардан биридаги мактабни кўринг. Масалан, қиш кунида сомон сувоқ қилинган хонада дарс ўтиляпти. Шу даражада кучли контраст. Тошкентдаги хусусий таълим муассасаларида моддий база кучли. Чекка ҳудудлардагилар ҳам шуларга ўхшашга ҳаракат қилади. Қандайдир ресурс топади. Керак бўлса инвестор топади. Инвестор йўқ бўлса, бошқа имконият қилади. Халқ таълимида бу нарса йўқ. Ёки мисол учун бир шаҳарни ўзида айтайлик президент мактаблари бор. Ва бу президент мактаблари ҳозир энг намунали мактаб сифатида (хоҳ моддий техник базаси, хоҳ педагоглар, хоҳ ўқувчилар таълим мазмуни бўлсин), ҳар томонлама булар рисоладагидек ҳисобланади. Лекин бошқа орқада қолган қизил ҳудуд, сариқ ҳудуд, яшил ҳудуддаги мактабларда шунга яқинлаштиришга ҳаракат борми, йўқ.
Элитар таълим олган қатлам бизни қутқара оладими?
Агар иқтидорли болаларни халқ таълимидаги қўштирноқ ичидаги оддий мактабдан суғуриб олмасак, у ердаги педагоглар ўқувчиларни талабини қондира олмайди. Чунки истеъдод исроф бўляпти. Иккинчи тарафдан олиб қарайдиган бўлсак, моддий, ақлий ва бошқа ресурсларни бир нечта мактабларгагина тақсимлаш буям одамда қандайдир савол пайдо қиладиган вазиятга ўхшайди. Элитар таълим барча мамлакатларда бор. Америка қўшма штатларида ё ўта бой ёки ўта доҳий билимига эга бўлган ёшларни қабул қиладиган хусусий мактаблар бор. Олий таълиммас улар. Элитар таълим муассасалари керак, чунки биринчидан, бунда биз ҳақиқий истеъдодли ёшларимизни ҳаққини адо қилаётган бўламиз, уларга керакли муҳитни яратиб бериб. Қолганлар ҳам шунга интилиши керак.
Хориждаги зиёли ўзбекистонликларнинг қай даражада Ўзбекистонга боғлиқлиги ҳақида: Мени чет элдаги саргузаштларим 2004 йил бошланганда 2009 йил ниҳоясига етган. Тўлиқсиз олий маълумот учун кетганман у ерга. Инглиз тилида Хайр нешионал-(инглизча сўз) дипломи дейилади. Данияни Оденса деган шаҳрида яшаганман. Катталиги бўйича 3-ўринда турадиган шаҳар. Ханс Кристиан Андерсен туғилиб ижод қилган шаҳар. Ўша ерда 10 киши андижонлик эдик. Ҳозир шулардан 4-5 киши Ўзбекистонда. Орхус шаҳрида кўпроқ Тошкентдан кетган йигит-қизлар эди. Уларни 90 фоизи қолиб кетган. Британияда ўқиганимда Шотландия ўзбеклар орасида жуда оммабоп мамлакат эмас экан. Эдинбург университетида фақат битта ўзим ва корейс миллатига мансуб Александр деган дўстим бор эди. Александр деган бола билан кўришиб турар эдик. У ҳам ҳозир чет элда. Уларнинг асосий қисми чет элда қолиб кетгани билан улар Ўзбекистон билан қай даражада боғлиқ. Битта ягона сабаб пул жўнатиб туриш. Катта катта ойлик маош олиш учун қолишганди. Ёки бўлмаса у ерда ота-оналари ёки оилалари билан ўша ерда истиқомат қилишади. Турли хил бизнеслар ташкил қилишган. Мен бу гапим билан чет элдаги кўпчилик ватандошларимизни назарда тутяпман. Ўзим бевосита шахсан таниган инсонларни нуқтаи назаридан келиб чиқиб фикримни билдиряпман. Мен таниган инсонларни орасида Ўзбекистон мени катта қилган, шу Ватанни нонини еб шунча салоҳиятга эга бўлдим. Энди буни Ўзбекистонга қайтарсаммикан деган фикр балки бордир лекин бу гапини айтган дўстларимни эслолмайман.
Ишламасдан ойлик оладиган ўқитувчилар...
Дейлик, давлат рағбат беряпти, ўқитувчи нега ишламаяпти? Нега ишламаяпсан, давлат рағбат бериб қўйибди, деймиз. Лекин ўқитувчига нега ишламаяпсан десак, давлат рағбат бермаяпти, дейди. Ўзим педагог бўлганим учун ўқитувчини тарафини олаётган бўлишим мумкин. Бу масаланинг бир томони. Ишга кун ўтиши учун келиб кетадиган ўқитувчилар ҳам жуда кўп. Ўз тажрибамда бўлган ҳолат, танишим акажон, бир масалада маслаҳатингиз керак, деб келди. Мен чет элга ишлагани кетишим керак, иложи бўлса менга иш топиб жўнатиб юборсангиз деди. Нега дедим? У ерда яхши пул топса бўлади, деяпти. Кейин унга яхши ойлик олишинг учун ўз устингда ишлашинг керак десам, унинг учун ишлаш керак-да деяпти. Яъни, бу ерда нима демоқчиман, ўқитувчиларнинг ҳаммаси ҳам давлатни қўллаб- қувватлаши учун ишлаётгани йўқ.
Тил ўргатиш бўйича “урчиб” кетган рекламалар: IELTS ва TOEFL бозори
Бугунги IELTS ёки TOEFL бўйича сертификат олиш катта бозорга айланди. Бу бизнесга айланди. Мана, масалан, Тошкентда ҳам бундай эълонларга кўп дуч келасиз. Шундай ҳолатлар ҳам бўляпти, ақлга сиғмайдиган муддатда юқори баллар ваъда қилишяпти. Масалан, Facebookдаги рекламага кўзим тушди: IELTSни 0 дан 7 балгача 6 ойда ваъда қилишяпти. Мана мисол сизга, каратэга бордингиз. Устоз сизга пичоқ билан ҳимояланиш усулини ўргатди. Секин кўрсатиб бердингиз, тушунарли. Лекин росмана хавфга дуч келганингизда хотиржам шу усулни бажара олишингиз учун неча минг марта такрорлашингиз керак. Назарияни ўрганиш бошқа нарса, яъни уни амалиётда қўллаш учун вақт керак. Амалиёт вақт талаб қилади. Айнан С-1 даражага чиқмоқчи бўлсангиз 7-7,5, 8 ҳам С-1 даражада ҳисобланади. 1200 дан 2000 соатгача шу тил билан шуғулланишингиз керак. Қайси тил бўлишидан қатъий назар. Энди бу 1200 билан 2000 соат ўртасида фикрни жамлаб концентрация билан қилинадиган дарс. Бунга тўлиқ 1200 соат сарфлаш керак. Энди шу 1200 соат учун сиз қанча вақт сарфладингиз шунга боғлиқ. Масалан, сиз интенсив дарс учун бир кунда 2 соат ажрата оламан десангиз, демак 600 кун кетади. Энди бу ёғини ўзингиз ҳисоблайверинг. Қолаверса, тил ўрганиш инсонни физиологик қобилиятларига боғлиқ. С-1 олиш учун шунча вақт талаб қилинади. Бу олимларнинг фикри.
Тўлиқ видеони томоша қилинг 👉 https://youtu.be/Ouz2djFddC0
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб
Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш: аттестациядан ўта олмаганлар ишдан бўшатиладими? Муҳим 8 та қоида
Педагоглар аттестация узрли сабабга кўра келмаса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади. hudud24.uz яна бир бор ушбу мавзунинг муҳим жиҳатларига эътибор қаратади.
Ўзбекистондаги мактабларда қанча ўқитувчи ишлаши маълум қилинди
Кўрсаткич 2019/2020-ўқув йили бошига нисбатан солиштирилганда 61,1 минг нафарга ошган.
Нима учун ўзбек хонандалари концертидан кейин заллар ивирсиб кетадию хорижликларникидан кейин тоза туради? Томоша маданияти ҳақида санъат саройи назоратчиси билан суҳбат
Томошабин сифатида қанчалик маданиятлимиз? Санъат масканларига борганда ўзимизни қандай тутамиз? Концертдан кейин биз ҳақимизда қандай хулосалар қолади? Hudud24.uz ўн беш йилдан бери “Халқлар дўстлиги” санъат саройида аввалига фаррош, кейин чипта назоратчиси бўлиб ишлаётган Гулнора Турсунова билан шу мавзуда суҳбатлашди.
“АҚШда юридик соҳада ишламоқчи бўлган ўзбекистонлик талаба америкаликлар билан рақобатлашиши керак”
Ўзбекистонда юридик соҳада ўқиган мутахассис Европа ёки Америкада ишлаб кета оладими, сунъий интеллект юристларни ҳам ишсиз қолдирадими, ХХI асрнинг ҳуқуқий муаммолари қайси, глобал иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларга қандай ҳуқуқий ечимлар бор? Ўзбекистонлик халқаро ҳуқуқшунос Абдуазиз Исақулов Hudud24.uz билан суҳбатда шу ва шу каби саволларга жавоб берди.